
Cholready Inʼeksiya uchun eritma 5,0 mg/ml
Preparat xususiyatlari
Jigarrang shisha ampuladagi tiniq, och sariq rangli eritma
Qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnoma
Tarkibi
Фаол модда: Холекальциферол
Ёрдамчи моддалар: Бутилгидрокситолуол, ўрта занжирли триглицеридлар
Farmakologik xossalari
Холекальциферол (Da витамини) витамин D етишмовчилигини қоплайди, кальций-фосфор алмашинувини тартибга солади: ичакда кальций ва фосфатлар сўрилишини ҳамда уларнинг буйракда қайта сўрилишини оширади; суяк минераллашувига, тишларни шаклланишига ёрдам беради, қалқон олди безлари ва иммун тизими фаолиятини тутиб туради. Фармакокинетикаси Меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Сўрилгандан кейин қон орқали хиломикронлар таркибида ташилади; асосан жигарда тўпланади, шунингдек ёғ, мушак, тери ва суяк тўқималарида ҳам учрайди. Оқсиллар билан боғланиши: асосан D витаминини боғловчи а-глобулин билан, шунингдек альбумин билан боғланади. Жигарда D витамини 25-гидроксилаза таъсирида 25-[OH]D метоболизмга учрайди, кейин буйракларда 1-гидроксилаза таъсирида фаол шакли — 1,25-[ОН]гВ га айланади. Ярим чиқарилиш даври: D витамини -— плазмада 19-25 соат. Асосан ўт ва ахлат орқали чиқарилади, оз микдори сийдик билан чиқарилади
Ko‘rsatmalar
Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда:
- витамин D етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш: 12 ёшдан катта ўсмирлар ва катталар, шу жумладан кекса ёшдаги пациентларда.
- минерал алмашинуви бузилиши билан кечувчи ҳолатлар (остеопороз, остеомаляция) да қўлланилади.
Qo‘llash usuli
Шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўлланилади. Доза қон таркибидаги 25-гидроксивитамин D даражасига қараб тузатиш киритилади. Катталарда дори юборилгандан кейин самарадорлик даражаси 3 ой мобайнида, ўсмирларда эса 6 ой давомида баҳоланади; қайта қўллаш тўғрисидаги қарор баҳолаш натижаларига кўра қабул қилинади. Ортиқча доза қабул қилинганда нохуш таъсирлар хавфи ортади, шу сабабли керагидан дозани ошириб юборилиш тавсия этилмайди.
Тавсия этилган дозалар:
- Катталар: 200 000 ХБ мушак ичига, бир марта.
- Ўсмирлар (>12 ёш): 200 000 ХБ мушак ичига, бир марта.
- Кекса ёшдаги пациентлар: 100 000 ХБ мушак ичига, бир марта қўлланилади.
Чекловлар: Йил давомида жами доза 600 000 ХБ дан ошмаслиги керак. Инъекциялар орасидаги оралиқлар якка тартибда белгиланади (самарадорлик ва хавфсизлик баҳоси одатда катталарда тахминан 3 ойда, ўсмирларда тахминан 6 ойда). Амалиёт бўйича тавсиялар: инъекциядан олдин ампулани хона ҳароратигача иситиш лозим; ампулалар бир марталик — очилгандан сўнг дарҳол ишлатилиши керак, қолдиқ сақланмайди.
Sifatni yaxshilash bo‘yicha takliflar
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эьтирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили “Unimed Pharmaceutical” МЧЖ Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Боғизоғор МФЙ, Боғизоғор кўчаси, 1-уй. Тел.:+99890 8309888
Qarshi ko‘rsatmalar
Препарат қўллаш мумкин эмас булган холатлар:
- препарат таркибидаги компонентларга юқори сезувчанлик ҳолатларида;
- гиперкальциемия ёки гиперкальциурияда;
- кальций тошлари мавжуд бўлганда;
- анамнезда нефролитиаз бўлганда ёки тош ҳосил бўлиш хавфи мавжуд бўлганда;
- буйрак етишмовчилигида;
- ҳаракатланмайдиган пациентларда (узоқ муддат давомида ётқизиб қўйилган ҳолатда);
- саркоидозда;
- сохтагипопаратиреозда;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида
- 12 ёшгача бўлган болалар ёшида қўллаш мумкин эмас.
Nojo‘ya ta’sir
Клиник кечиш жиҳатидан аҳамиятли нохуш реакциялар:
- Бош оғриғи, холсизлик, чарчаш, миалгия, иштаханинг пасайиши, тана вазнини пасайиши, ўсишнинг кечикиши.
- Меъда-ичак йўллари: кўнгил айниши, қусиш, ич қотиши, диарея, қорин дам бўлиши, қорин оғриғи, металл таъми, оғизда қуруқлик.
- Полиурия, полидипсия, дегидратация.
- Артериал босимнинг кўтарилиши, аритмия, руҳий бузилишлар (онг чалкашиши, кайфият ўзгариши, когнитив функцияларнинг пасайиши).
- Буйрак функциясини бузилишлари: нефрокальциноз, кальций тошлари, буйрак етишмовчилиги, азотемия.
- Тери: тошма, қичишиш.
- Гиперкальциурия, гиперкальциемия, гиперфосфатемия, гиперфосфатурия.